Мутлақ чемпион пул сабаб UFC’дан кетади

Спорт

image

Супер оғир вазн тоифасида UFC чемпиони, камерунлик аралаш яккакураш устаси Франсис Нганну аввалги шартномаси бўйича бошқа ҳеч қачон, жанг қилмаслигини маълум қилди. Чунки чемпион кам маош олаётганидан норози.

“Мен энди 500 000 ёки 600 000 АҚШ доллари учун курашмайман, ҳаммаси тугади. Навбатдаги жангга шахсий сабабларга кўра розилик бердим, чунки ишонч ҳосил қилмоқчиман. Бу адолатли бўладими ёки йўқ, мен ушбу шартнома бўйича ортиқ жанг қилмайман”, дейди Нганну “BJ Penn”га берган интервьюсида маълум қилди.

Бироқ, Франсис Нганну иш ҳақи ошишини кутмоқда. Агар унинг таклифи инобатга олинса, шартномани янгилаши мумкин.

Фото дня: Фрэнсис Нганну на съемках девятого «Форсажа»

Эслатиб ўтамиз, Нганну жорий йилнинг 22 январь куни Калифорния штатининг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 270 мусобақасининг асосий жангида франциялик собиқ жамоадоши Сирил Ганга қарши илк марта ўз камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Нганну 2021 йилда премьера қилинган “Форсаж 9” фильмида роль ижро этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт Нганну

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг