Мутасаддилар қанча талаба қоғозда эмас, амалда ўз ишини топганини биладими?

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 4 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида 2020 йил якунлари бўйича олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевга бугунги кунда олий таълимни тамомлаган битирувчиларнинг неча фоизи қоғозда эмас, балки амалда ўз соҳасидаги ишини топмоқда, барчамизга маълум битирувчилардан уч томонлама шартнома сўралади. Лекин уни кўпчилик талабалар имкони бўлган жойдан олиб келади. Олий таълимда бу борада ҳисоб юритиладими? дея савол билан юзланди.

“Бандлик масаласига келадиган бўлсак, давлат гранти  асосида ўқиётган талабаларимиз бор. Бу талабаларнинг 100 фоизига давлат тизимида тегишли муддатда ишлаганидан сўнг, диплом берилади. Контракт асосида ўқиган талабаларни ҳам Олий таълим муассасаларининг ҳаммаси тегишли ҳисоб-китобини амалга оширади”, деб жавоб берди Улуғбек Тошкенбоев.

Шу ўринда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ўз фикрини билдирди.

“Магистратуранинг  муҳим жиҳати шундан иборатки, у кўпроқ илма йўналтиради. Шунинг учун албатта, магистратура босқичи ҳам юқори квалификацияга эга бўлган кадрларни тайёрлаш учун жуда муҳим ўрин тутади. Йилдан йилга, айниқса охирги 3-4 йилда магистратура учун давлат томонидан ажратилаётган квоталар кескин равишда оширилди. Ҳозир ёнимда аниқ маълумот йўқ лекин, камида 10 фоиз бакалавр битирувчилари бевосита ўқишни магистратурада давом эттирмоқда,” дейди у.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли хорижий олийгоҳларнинг Phd  ёки DSc илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар сони бўйича ОТМлар рейтинги тузилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг