Мутахассислар WhatsApp'дан фойдаланиш хавфидан огоҳлантирди
Технология
−
19 Март 2021
12487Хабар алмашишга мўлжалланган WhatsApp иловасининг янгиланган версияси АҚШ разведка агентликлари томонидан кузатилиши мумкин. Бу ҳақда "Асосий радиочастота маркази" Федераль давлат унитар корхонаси Илмий-техник маркази мутахассисларига асосланиб хабар берилган.
Мутахассислар WhatsApp, Facebook ва Instagram АҚШ қонунларига риоя қилиши керак бўлган Америка компаниялари эканлигини эслатган.
Яъни, улар разведка идораларига шифрлаш калитларига кириш имкониятини бериши мумкин.
АҚШ разведка хизматлари нафақат америкаликлар, балки дунёдаги миллионлаб фойдаланувчилар учун ҳам давлат жосуслигини амалга ошириш учун муҳим манбаларга эга.
Тадқиқот маркази шунингдек, WhatsApp ва Facebook компаниялари томонидан маълумотларни қайта ишлашнинг шаффофлиги тамойилларини бузганлиги, болаларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашдаги қонунбузарликлар, шунингдек бошқа текширувлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жарималарга катта миқдорда маблағ киритаётганини таъкидлаган.