Мутахассис “жетлаг”дан қутулиш йўлини айтди
Фойдали
−
16 Октябрь 2021
4723Узоқ парвоздан сўнг соғлиқни қандай тиклаш керак? “Жетлаг” (кундузги ва тунги ритмнинг алмашиб кетиши) муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин? Саёҳатлар бўйича мутахассис Жонатан Лири ушбу масалада маълумот берди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берган.
“Ҳақиқат шундаки, парвоз пайтида одам магний йўқотади. Шунинг учун мен саёҳатчиларга қўнгандан кейин магний глицинатини қабул қилишни маслаҳат бераман. Бу қайси вақтда бўлишингиздан қатъи назар, дам олишга, стрессни енгиллаштиришга ва тинчланишга ёрдам беради”, деб тушунтирган Лири.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, таблеткалардан ташқари, ушбу моддага бой маҳсулотларни ҳам ейиш мумкин. Буларга сут ва дон маҳсулотлари, ловия, балиқ киради.
LiveБарчаси