Мутахассис маймун чечагининг косметик асоратини айтди
Олам
−
09 Июнь 2022
7365Ҳозирги кунда Европа мамлакатларида тарқалган маймун чечаги билан касалланган одам терисида излар қолиши мумкин. Бу ҳақда Гамалей номидаги илмий-тадқиқот маркази профессори, вирусолог Анатолий Альштейн РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, маймун чечаги одамнинг қиёфасига таъсир кўрсатмайди.
“Касаллангандан сўнг доғлар қолиши эҳтимоли паст, касаллик чечак каби хавфли эмас. Шунингдек танада бошқа ўзгаришлар содир бўлмайди. Бу касалликни юқтириб олган тақдирда ҳам, инсон саломатлиги бутунлай тикланади”, дейди Альштейн.
Европа мамлакатларида жорий йилнинг баҳорида маймун чечаги эпидемияси тарқалган эди. Бугунги кунга келиб 27 давлатда маймун чечаги билан касалланишнинг 780 та ҳолати қайд этилган.
Маълумотларга қараганда, касалланиш асосан Европа ва Америка мамлакатларида тарқалган. Аксарият ҳоллар:
• Буюк Британия – 207 (бир ҳафта олдин - 106),
• Испания – 156 (20),
• Португалия – 138 (49),
• Канада – 58 (26),
• Германия – 57 (5).
Қайд этилишича, маймун чечаги ёввойи ҳайвонлардан одамга ҳаво орқали юқади. Касалликни юқтирган беморнинг аҳволи тахминан 2-3 ҳафтада соғлиги қайта тикланади. Касаллик асоратлари иситма, бош оғриғи, лимфа томирларининг кенгайиши, титроқ ва чарчаш аломатлари билан кечади. Касалликнинг ёқимсиз аломати танага тошма қопланишидир. Ушбу тошма бир нечта босқичда бўлиб ўтади ва маълум вақтдан сўнг йўқолишни бошлайди.
Мардона Ғаффорова
LiveБарчаси