Мутахассис коронавирусни олдини олишнинг энг яхши усулларидан бирини маълум қилди
Саломатлик
−
11 Октябрь 2020
20294Футбол ўйнаш – коронавирус инфекциясини олдини олишнинг энг яхши усулларидан бири. Бу ҳақда украиналик шифокор ва телебошловчи Евгений Комаровский таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг оғир даражада бўлиши нафақат одамнинг ёшига, балки нафас йўлларига қанча вирус тушишига ҳам боғлиқ. Шифокор кўчада одамларнинг нафас йўлларига катта миқдордаги вирус тушмаслигини таъкидлади.
"Касал одам чиқарадиган ҳар қандай миқдордаги вирусни улкан ҳаво массаси ютиб юборади. Шунинг учун, кўчада соғлом одамга зарар камроқ бўлади", деган Комаровский.
Унинг фикрига кўра, ёпиқ бино ичида инфекцияни юқтириш эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери 37 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. 27 миллиондан зиёд одам соғайиб кетган. 1 миллиондан кўп бемор вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар 57 704 нафарга етган. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси