Мутахассис коронавирус оқибатларидан нима халос қилишини маълум қилди

Фойдали 6761
image

Коронавирус инфекциясини бошидан ўтказганлар касаллик оқибатларидан халос бўлиш учун йога нафас олиш машқларини бажариши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов гапирган.

Унинг таъкидлашича, ушбу вирусни бошидан ўтказган ҳар бир инсон маълум бир реабилитация дастурини ишлаб чиқиши керак. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу ҳар беморнинг ҳолатига боғлиқ.

Мутахассиснинг фикрига кўра, коронавирусдан соғайганларда нафас олиш тизими билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Шунингдек, уларнинг марказий асаб тизимида ҳам турли хил шикастланишлар бўлиши мумкин, жумладан босим, ҳарорат ва пулс ортиши ҳолатлари.

Маълумот ўрнида, дунёда коронавирусга чалинганлар 62 млндан ошган. 1,4 млн бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3.1
t
×