Мутахассис кексайишни секинлаштирадиган витаминни маълум қилди 

Фойдали 13709
image

K витамини ёшликни сақлаш учун муҳим элемент ҳисобланади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди Инна Пичугина маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, организмдаги кўплаб жараёнлар К витаминига боғлиқ. 

“К витаминининг асосий ҳаракати қон оқсилларини синтез қилишдир, у қон ивиш тизимида қатнашади, яъни қонни коагуляция қилади, агар бирор жойда томирларга зарар етса, у қон қуйқасини ҳосил қилади ва қон тўхтайди”, дея тушунтирган мутахассис. 

Таъкидланишича, бу элемент буйракнинг нормал ишлашини таъминлаш учун ҳам зарур, шунингдек, у суяк тизими ва бириктирувчи тўқима учун ҳам муҳимдир, чунки у кальций ва D витаминининг ўзаро таъсирида қатнашади. 

“Болалар учун у жуда муҳим, гўдаклигиданоқ скелетнинг ривожланишини таъминлайди. Шунингдек, кексаларни остеопороздан ҳимоя қилади”, дея қўшимча қилган Пичугина. 

Бундан ташқари, тананинг гўзаллиги ва ёшлиги, шунингдек иммунитет тизимининг барқарорлиги К витаминига боғлиқ. 

“К витамини етишмовчилигида интерлейкин камаяди. Иммунитет тизими зарар кўради ва организмнинг қариши катта даражада бўлади”, деган у. 

Қайд этилишича, К витаминини асосан исмалоқ, чойяпроқ, карам ва кўкатлар каби яшил маҳсулотлардан олиш мумкин. Шунингдек, витаминнинг етарли миқдори жигарда ҳам мавжуд. 

“Шунинг учун, рационга ҳар доим кўкатлар қўшиш тавсия этилади”, дея тушунтирган мутахассис.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 641
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×