Мутахассис диетасиз озишни маслаҳат берди

Саломатлик

image

Ортиқча вазндан қутулиш ва чиройли формани сақлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишдан чекланиш шарт эмас. Диетолог Адриана Орос шундай хулосага келди.

Мутахассис оддий усулдан фойдаланишни таклиф қилади. У озишга ҳаракат қилаётган кишиларга "ликопча услуби"ни қўллаб кўришни таклиф қилди. Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу усул нафақат вазн йўқотишга ёрдам беради, балки соғлом овқатланиш режимига риоя қилишга ҳам ўргатади. "Ликопча услуби" нима эканлигига қизиқаётган бўлишингиз, табиий. Бу услуб маҳсулот тақсимоти демакдир.

Маҳсулотни қандай тақсимлаш ҳақида тушунтирамиз. Овқатланаётганда ликопчанинг ярмини сабзавотлар билан тўлдириш керак бўлади. Тўртдан бирини оқсилга бой маҳсулотлар (гўшт, тухум, балиқ ва бошқалар) эгаллаши зарур. Қолган тўртдан бирини эса углеводлар (макарон, гуруч ва бошқалар) билан бойитасиз.

Имконингиз бўлса, ликопчага фойдали ёғлар ҳам қўшишингиз мумкин. Масалан, зайтун ёғи, авокадо ёки турли ёнғоқлар. 

Мутахассис, шунингдек, озишга ҳаракат қилишда йўл қўйиладиган хатоларни эслатиб ўтди. Масалан, озмоқчи бўлаётган кишилар углеводлар ҳақида умуман унутиб қўядилар. Бир хил овқатланиш услуби билан чекланадилар.

Шуни унутмангки, инсон организми учун ҳар бир витаминнинг ўрни бўлак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

479

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг