Мусулмонлар идораси Усмонхон Алимовнинг ишдан кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Жамият
−
11 Август 2020
42188Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнини Azon.uz сайти таъсисчиси Мубашшир Аҳмад эгаллаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур маълумотларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
“...хабар сохта ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, мазкур асоссиз хабар тарқалган заҳотиёқ, Azon.uz таҳририяти ушбу хабар нотўғри экани, унга кўр-кўрона ишониб кетмасликка чақириб, раддия эълон қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов фаолиятини давом эттирмоқда.
Маълумот ўрнида, Усмонхон Алимов 1950 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1987 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган.
• 1987-2000 йилларда Имом Бухорий масжиди имом-хатиби;
• 2000-2006 йилларда Иштихон тумани бош имом-хатиби, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби лавозимларида фаолият юритган.
2006 йил январда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси лавозимига тайинланган.
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь