Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда туғилишлар неча фоизга ўсгани маълум бўлди
Жамият
−
26 Август 2021
3505Сўнгги 30 йилда Ўзбекистонда туғилишлар сони 16,4 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 1991 йилда 723 минг 420 киши туғилган. Уларнинг 372 минг 193 нафарини (51,4 фоиз) ўғил болалар, 351 минг 227 нафарини (49,6 фоиз) қиз болалар ташкил қилган.
2020 йилда эса туғилганлар сони қарийб 2,5 баробарга ошиб, 841 минг 817 нафарни ташкил этган. Шундан 436 минг 351 киши (51,8 фоиз) ўғил бола, 405 минг 466 киши (49,2 фоиз) қиз болаларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 390,7 минг туғилиш қайд этилган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34 миллион 558 минг 9 кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15