Мустақиллик даврида Қозоғистондан неча юз миллиард доллар олиб чиқиб кетилгани айтилди

Олам

image

Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги мустақиллик йилларида мамлакатдан тахминан 100 миллиард долларга яқин капитал ноқонуний олиб чиқиб кетилган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда ТАСС Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Куантировга таяниб, маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 14 апрель куни бўлиб ўтган брифингда журналистлар томонидан Миллий иқтисодиёт вазирига Қозоғистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган капиталнинг тахминий миқдорини айтиб бериш сўралган.

“Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни оладиган бўлсак, бизда катта ҳажм бор – 30 йил давомида бу 400 миллиард доллардан ошади. Балки ўн миллиарддан ортиқ маблағ олиб қўйилгандир, аммо бу ерда аниқ миқдорни айтиш қийин. Балки 100 миллиард долларга яқин, балки бироз кўпроқдир”, дейди Куантиров саволга жавоб берар экан.

Қозоғистон Адлия вазири Канат Мусиннинг сўзларига кўра, яқинда мамлакатда хориждан капитални қайтариш бўйича комиссия тузилган. 

“Ҳозир биз уларни хориж юрисдикциясидан қайтаришнинг мумкин бўлган йўллари ҳамда усулларини ишлаб чиқмоқдамиз ва кўриб чиқяпмиз. Масала мураккаб, буни бир қўл ҳаракати билан ҳал қилиш мумкин, деб айта олмайман, лекин бунинг учун барча зарур чоралар кўрилмоқда", деб тушунтирди у.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматга ноқонуний экспорт қилинган маблағлар ва у ерда сотиб олинган активларни мамлакатга қайтариш бўйича таклифлар киритишни топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг