Мустақил Беларуснинг биринчи раҳбари вафот этди

Олам

image

Кеча, 3 май куни тунда мустақил Беларус Республикасининг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич Минскда 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Ирина “Еврорадио”га маълум қилди.

Апрел ойининг охирида Шушкевич COVID-19 билан касалланганидан кейин реанимацияга ётқизилганди. Икки кундан кейин сиёсатчи шифохонадан чиқди, аммо унинг соғлиғи касаллик туфайли ёмонлашди.

Станислав Шушкевич 1991-1994 йилларда 12-чақириқ Беларусь Олий Кенгашига раҳбарлик қилган. Республика раҳбари сифатида у СССРнинг мавжудлигига чек қўйган Беловеж келишувларини имзолади.

1994 йил ёзида Шушкевич Беларусдаги биринчи президентлик сайловларида иштирок этган ва 9,91 фоиз овоз олиб, тўртинчи ўринни эгаллаган. Сайловда Александр Лукашенко ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг