Мурожаатнома ва ёшлар форумида айтилган тадбирлар учун қанча маблағ керак бўлади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форуми ва Мурожаатномада белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.

“Ўзбекистон ёшлар форуми ва давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Шундан бевосита давлат бюджетидан 20 трлн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ҳар бир чорак учун маблағлар тақсимланади ва чоракма-чорак ушбу маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадли ишлатилиши назорат қилинади”, дейди вазир ўринбосари.

Аҳадовга кўра, 2021 йилда Молия вазирлигига давлат бюджети умумтақчиллигини 5,4 фоиздан оширмаслик вазифаси юкланган ва бу бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Жорий йилда туман бюджетларининг 5 фоиз (1,2 трлн сўм) қисмини экспримент тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларга йўналтириш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг