Муроджон Азимов сенатор бўлди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 22 июль куни халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилган ва унда Сенатга вилоятдан бўшаб қолган ўрин учун сенатор сайлаш тўғрисидаги масала киритилган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамхўжаев бошчилигида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Муроджон Азимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Маълумот учун, Муроджон Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган. У Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.

У 2014 йилда Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Муроджон Азимов 2018 йилнинг февралида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланган, 2021 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганди. Кейинроқ жорий йилнинг 23 апрель куни у вилоятнинг тўлақонли ҳокими этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг