Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBА ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) жорий йилнинг 26 июнь куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

“Matchroom” томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилади. Жанг тахминан 26 июнь тонги соат 05:00 дан кейин бошланади. Аҳмадалиевнинг жангидан олдинги беллашувларнинг натижасига қараб, бу вақт олдинга ёки ортга сурилиши мумкин.

Бугун, 25 июнь куни спортчилар баҳс олдидан тарозидан ўтди Унда Аҳмадалиев 54,97 кг қайд этган бўлса, Риос 55,29 кг тош босган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон сўнгги жангини 2021 йилнинг 19 ноябрида Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. Ронни Риос эса 2021 йил февраль ойида америкалик Оскар Негретени мағлуб этган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг