Муродов Рўзибоев билан жанг қиладими?

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ҳамюрти Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилмайди. Бу ҳақда Муродов QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Instagram'да бу билан боғлиқ ҳар хил видеоларни мен ҳам кўриб боряпман. У ҳам мен ҳам UFCʼдамиз. Агар ташкилот менга Рўзибоев билан жанг берса, мен шу заҳоти “йўқ”, деб жавоб бераман. Бу қароримдан кейин кимдир мени “Маҳмуд қўрқди” деб айтиши мумкин, лекин бу шунчаки одамларнинг фикри. Мен ҳеч кимдан қўрқмайман. Ватандошим билан жанг қилиш менга ҳеч нарса бермайди” дейди Муродов.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев промоушендаги дастлабки жангини 2 июль куни ўтказиб, бразилиялик Бруно Феррейрани муддатидан аввал мағлуб этди. Муродов эса 2018 йилдан буён UFC турнирларида қатнашиб келади. У ташкилотда 6 та жанг ўтказиб, 4 та баҳсда ғалаба қозонган бўлса, 2 та жангда имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муродов 6 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида ўзининг кейинги жанги ва Муродов профессионал лигасининг (МПЛ) навбатдаги турнири билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарганди. Муродов охирги жангида америкалик тажрибали Брайан Барберенани мағлуб этди. Барберенага қарши жангга тайёргарлик кўриш мақсадида анча муддат Ўзбекистонда бўлмаган спортчи энди эътиборини Муродов профессионал лигасининг (МПЛ) ташкилий ишларига қаратишини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made