Муродов Борралога қарши жангдан қанча даромад кўрди?
Спорт
−
24 Октябрь 2022
32532Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов БАА пойтахти Абу-Даби мезбонлик қилган UFC 280 промоушенида бразилиялик Каё Борралога қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учради.
32 ёшли Муродов ушбу жангдан 33 000 долллар даромад кўрди. Жанг ғолиби Каё Боррало эса 24 000 долларга эга бўлди.
Маълумот учун, Муродов UFC’да кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. 2021 йилда у АҚШ вакили Жеральд Миршерт билан жангда имкониятни бой берганди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 280 оқшомининг марказий жанги иштирокчилари Ислом Махачев 1 032 000 доллар, Чарльз Оливейра эса 1 292 000 доллар фойда кўрди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси