Мурод Назаров иккита янги ноодатий лойиҳани тақдим этди

Бизнес

1280x960 4

27 март куни, Murad Buildings ва NRG жамоалари байрамона кайфиятда узоқ кутилган тадбирни ўтказиб, бу сана компаниялар тарихига алоҳида кун сифатида киради. Шу куннинг ўзида иккита янги ва муҳим ўринга эга лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Murad Buildings таъсисчиси ва NRG компаниясининг асосчиларидан бири Мурод Назаров иккита лойиҳани шахсан ўзи оммага ҳавола қилиб, келган меҳмонларни қутлади, улар билан мулоқот қилиб, барча қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Тадбир AVALON бизнес марказида жойлашган Murad Buildings ва NRG компанияларининг янгиланган марказий савдо офисларида бўлиб ўтди. Энди барча қулайликларга эга кенг ва хашаматли савдо офисларида бўлажак мижозлар ўзгача эҳтиром ила кутиб олиниб, бу ерда ҳар бир меҳмон ўзининг жуда ардоқли эканлигини ҳис этади. Бундан ташқари, савдо бўлими менеджерлари жуда нозик ва ўта талабчан бўлган мижозларнинг талабини ҳам қондира оладиган юқори даражада хизмат кўрсатишади. Бугунги кунда компаниялар мижозлар учун хонадонлар харид қилиш учун фойдали ва қулай таклифларни тайёрлаб қўйишган.

Тегишли брендларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган танаффусдан кейин Murad Buildings ўзини узоқ кутилган лойиҳаси - Kislorod O2 клуб уйини тақдим этди. Бу ғоя лойиҳанинг танланган коцепциясидан келиб чиқиб, у сув бўйида жойлашган, гуллар ва дарахтлар билан безатилган чиройли, қулай ва мустаҳкам уйни ўзида мужассам этган. Шунингдек, Kislorod клуб уйи мисли кўрилмаган қулайликларни тақдим этиб, яхши дид эгаларининг талабларини қондирган ҳолда, шубҳасиз яхши таассурот қолдиришга қодир. Kislorod клуб уйи бу шаҳарнинг марказида жойлашган, лекин шу билан бирга шовқин-сурондан ҳоли, табиат қўйнидаги хотиржамлик ва сукунат ҳукм сурадиган кенг майдондаги барча қулайликларга эга янги ҳаёт тарзидир.

Иккинчи муҳим янгилик U TOWER – бу NRG дан ноёб, такрорланмас ва ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турувчи лойиҳа бўлиб, замонавий пойтахтнинг янги диққатга сазовор жойига айланиши тайин. Ўнинг ғайриоддий дизайни яратилишидаги конкурсга дунёнинг кўплаб номдор меъморчилик компанияларини жалб қилинган. U TOWER жойлашувининг ўзи NRG компаниясига ўта масъулиятли вазифани юклабгина қолмай, балки U TOWER`да яшовчиларга мисли кўрилмаган қўлайликларни таъминлаб бериш, шаҳарни такрорланмас, ноёб меморчилик дурдонаси билан безатишдан ташқари ҳеч қандай бошқа танлов қолдирмайи.

U TOWER бу ҳашаматнинг функционаллигини назарда тутувчи янгича ҳаёт тарзи ҳам демакдир. Бу ерда яшовчилар худди 5 юлдузли меҳмонхоналардаги ҳаёт тарзини ҳис қиладилар. Ягона фарқ шундаки, улар бу ерда бир ҳафталик меҳмон сифатида эмас, балки доимий яшовчилардир!

Лойиҳаларнинг ҳар бирида Murad Buildings ва NRG`нинг бой тажриба ва кўникмлари қаторида, соҳанинг илғор технологияларидан фойдаланилади. Иккала компаниялар ҳам ўз номларини жуда қадрлашади ва мижозлар ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратини сафарбар этиб, юклатилган масъулиятни аниқ тасаввур қиладилар. Ишонч, мустаҳкамлик, хавфсизлик, сифат ва қулайлик ҳар иккала компаниянинг олий қадриятидир.

Тадбир меҳмонлари ва улар орасида янги лойиҳалардан янги хонадонларнинг бахтли соҳиблари бўлиб улгуришганлари, лойиҳалар ғояларининг ўзига хослиги, уларда яратилган кўплаб шинамликлар ва турар-жой мажмуаларининг қулай жойлашувини юқори баҳоладилар.

Янги лойиҳалар муаллифлари ушбу ноёб иншоотлар нафақат у ерда яшовчилар катта қувонч ва бахт олиб келишини, балки суюкли шаҳримизнинг янги диққатга сазовор жойига айланишига чин дилдан ишонишади.

“Юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхшироқдир”, деб бежиз айтилмаган. Компанияларнинг савдо офислари барча қулайликларга эга ишончли, сифатли ва шинам уйларга қизиққан мижозлар учун доим очиқ. Хуш келибсиз!

Батафсил маълумот учун:
Murad Buildings - 71 200 88 22 
NRG - 1060 
Манзил: Ойбек кўчаси 38 А, AVALON бизнес маркази

Murad Buildings I NRG

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Murad Buildings

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг