Мураббий 93-дақиқада урилган голни нишонлаш вақтида вафот этди

Спорт

image

“Исмоилий” жамоасининг собиқ футболчиси, “Ал-Мажд” бош мураббийи Адҳам ал-Селҳедар Мисрнинг 2-дивизионида жамоасининг ғалабасини нишонлаётган вақт юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Мисрнинг маҳаллий нашрлари хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни Мисрнинг иккинчи дивизионида “Ал-Мажд” жамоаси “Ал-Зарка” жамоаси билан тўқнаш келган. Учрашувда ҳеч қайси жамоа гол урмаган ва ўйин дуранг натижа билан билан якунланиши тахмин қилинган. Аммо “Ал-Мажд”  футболчилари ўйиннинг қўшиб берилган дақиқасида, яъни 93-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, уч очкони қўлга киритган ва ғалаба қозонган. 

Бироқ кутилмаган ғалаба, кучли қувонч, ўйинчиларнинг биргаликдаги нишонлашига Адҳам ал-Селҳедарнинг юраги дош бера олмаган ва хушидан кетган. Дарҳол шифохонага олиб борилган бўлишига қарамасдан шифокорлар мураббийдаги юрак хуружидан сўнг қайд этилган ўлимни тасдиқлаган.

Адҳам ал-Селҳедар жамоаси 6 кунлик мотам эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1699

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг