“Муносабатлар жар ёқасида”. Байден Си Цзиньпин билан гаплашиб олмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ-Хитой алоқалари ёмонлашгани сабабли 28 июль куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилади. Унда АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида Тайвань оролига ташриф буюриши ва Трамп томонидан ўрнатилган айрим бож тарифларни бекор қилиш масалалари кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Хабарга кўра, АҚШ ва Хитой муносабатлари 1972 йилда дипломатик алоқалар тиклангандан бери энг ёмон нуқтага келган.

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, Си Цзиньпин қўнғироғи муносабатлар можарога айланиб кетмаслигини таъминлашга қаратилган ҳаракатларининг давоми бўлади.

Маълумотларга кўра, Пелоси кейинги ойдаги Осиёга сафари чоғида Тайванда тўхташ ҳақида ҳали якуний қарор қабул қилинмаган. 

25 июль куни  Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзян Пелосининг Танванга эҳтимолий ташрифига жавоб қайтариш учун жиддий тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирганди.

“Financial Times” маълумотларига кўра, Пекин режалаштирилаётган ташрифга жавобан “қатъий ва кучли” чоралар кўришга ваъда берган ва агар Пелоси сафарини Тайванда давом эттирса, бу икки томонлама муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиши, шунингдек, Байден маъмуриятини мумкин бўлган ҳарбий жавоб ҳақида огоҳлантирган.

Огоҳлантиришларга қарамай, Нэнси Пелосининг ходимлари ва хавфсизлик расмийлари унинг август ойи бошида Тайванга ташриф буюриш режаларини инкор этмаяпти.

Қолаверса, Байденнинг ёрдамчиларининг айтишича, у собиқ Президент Дональд Трамп Хитой импортига  қўйган 350 миллиард долларга яқин божхона тарифларининг баъзиларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилмоқчи.

Шунингдек, 24 июль куни CBS телеканалининг “Face the nation” дастурида Савдо вазири Жина Раимондо Президент ҳали ҳам бу ҳақда ўйлаётганини айтган ва “Биласизми, бу катта қарор”, деб қўшимча қилган.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг