Мулки “снос”га тушган тадбиркорлар 2021 йилда ҳам компенсация ололмаслиги мумкин

Жамият

image

2021 йилда Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармага 150 млрд сўм ажратилиши режалаштириляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатси депутати Расул Кушербоевнинг фикрича, бу маблағ 2-3 тумандаги қарздорликни қоплашга етади, холос.

Кушербоев “снос”ларнинг компенсацияси учун ажратилаётган бу маблағ реал эҳтиёжга қараганда жудаям камлигини айтиб ўтган. Депутат Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга шу ҳақда савол берди.

“Бу сумма қаёқдан келиб чиқди? Амалдаги реал эҳтиёжга қараганда жуда ҳам кам сумма қўйилган.

Масалан, Тошкент вилоятининг битта туманини биламан, шу туманнинг ўзида асосан тадбиркорлардан 100 млрд сўм атрофида қарздорлик бор. Пуллар ҳалигача қоплаб берилмаган. Жойини бузишга бузиб ташлаб, ҳалиям ётибди... Унинг тадбиркорлиги ҳам тўхтаб қолган. Бу ердаги рақам республика бўйича 2 ёки 3 та туманни қоплайди.

Ҳокимиятлар билан қанчадан бери жанжаллашамиз, “пулимиз йўқ”, деяпти. Лекин жойини бузиб бўлган, нима қилса қилган.

Бу рақам қаердан келиб чиқди? Демак, бундан кўриниб турибдики, келаси йил давомида ҳам тадбиркорлар олдидаги қарзимизни уза олмас эканмиз-да? У ерда оддий фуқаролар ҳам бор. Бу сумма аслида қанчадир триллион бўлиши керак”, дейди Расул Кушербоев.

Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров депутатга жавобан 150 млрд сўм бюджетнинг имкониятидан келиб чиқиб қўйилганини айтди.

“Янги тартиб ишлаб чиқилди. Янги тартибга кўра, бузилишдан олдин рухсат олинади, етарли маблағ бор бўлса, кейин бузилади. Шундан келиб чиқиб, бюджетнинг имкониятидан келиб чиқиб, 150 млрд маблағ қўйганмиз бу йўналишга”, деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев бюджет

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг