Мухолифат Пашиняннинг Қорабоғда ўлганларни зиёрат қилишига қарши чиқди

Олам

image

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Бош вазир Никол Пашиняннинг мухолифлари ўртасидаги жанжал бугун, 19 декабрь куни тушдан кейин бошланган. Бу пайтда мотам маршини ўтказган Бош вазир Тоғли Қорабоғдаги жанг пайтида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш учун Ераблур ёдгорлик мажмуасига яқинлашган эди.

“Никол хоин, Никол Ераблурга яқинлашмаслиги керак”, дея бақирган намойишчилар.

Шу пайтда полиция ҳимоя қобиғи яратган ва Бош вазир қўриқчилар ёрдамида бинога кирган.

Маҳаллий телеканаллар эфирга узатаётган пайтда Пашинян ёдгорлик мажмуасига хавфсизлик билан киришга муваффақ бўлган. У вафот этган аскарнинг қабри олдида тиз чўкиб, гуллар қўйган. Бош вазир, шунингдек, у ерда бўлган қурбонларнинг бир неча қариндошларига ҳамдардлик билдирган. Шундан сўнг, Пашинян машинага ўтириб, қўриқчилар қуршовида ёдгорлик мажмуаси ҳудудидан чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда Қорабоғда ҳалок бўлганлар учун мотам юриши бошлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг