Мухлислар ёзда Эль-Класико кўрадиган бўлди
Спорт
−
20 Март
6100“Барселона” 2024 йил ёзида АҚШ бўйлаб турне ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби 28 июль куни АҚШга йўл олади ва учта шаҳарда: Орландо, Нью-Жерси ва Балтиморда ўйнайди. “Барселона”нинг рақиблари “Манчестер Сити” (30 июль), “Реал” (3 август) ва “Милан” (6 август) бўлади.
Шунингдек, турнедан мақсад нафақат пул ишлаш, балки Америка бозорида ўз таъсирини кенгайтириш учун турли ижтимоий тадбирлар ўтказиш ҳисобланади.
Ўтган йили “Барселона”нинг сафари Лос-Анжелес, Лас-Вегас ва Даллас шаҳарларига бўлганди.
Маълумот учун, 29-турдан кейин “Барселона” 64 очко билан Ла Лигада 2-ўринни эгаллаб турибди. “Реал” эса 72 очко тўплаб, чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.
LiveБарчаси