Мухлислар “Бавария” билан видолашишга келган Левандовскига ҳурматсизлик қилди

Спорт 9506
image

Бугун, 2 август куни эрталаб “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски собиқ жамоаси “Бавария” билан хайрлашиш учун Мюнхенга келди.

Журналист Филипп Кесслернинг ёзишича, Роберт "Бавария"нинг кийим алмаштириш хонасига борган ва собиқ жамоа аъзолари билан хайрлашган. Кейин клуб мураббийлари ва физиотерапевтлари билан суҳбатлашган.

Шундан сўнг, Левандовски "Бавария"нинг спорт директори Ҳасан Салихамижич ва клуб бош директори Оливер Кан билан суҳбатлашган, шунингдек, поляк "Бавария" музейига ҳам борган.

Левандовски "Бавария" базасидан чиқиб кетаётганида, кираверишда турган бир қанча мухлислар "Ҳала Мадрид" деб ҳайқирган. Бунга жавобан ҳужумчи қўлини машина ойнасидан чиқариб, бош бармоғини кўрсатган. 

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи мазкур ёзда 45 миллион евро эвазига “Бавария”дан “Барселона” сафига қўшилганди. 

Левандовски 2014 йилда Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клубидан "Бавария"га ўтган. Поляк Мюнхен жамоасида ўтказган 8 мавсуми давомида 375 ўйинда майдонга тушиб 344 гол ва 72 ассист қайд этган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 3
t
×