Мухлислар 10 кун “Ҳумо”даги бокс жангларини текинга томоша қилади 

Спорт

image

Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрида катталар ўртасида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Хабарингиз бор, баҳсларга пойтахтдаги “Ҳумо” арена мезбонлик қилади.

Даставвал аренага кириш пулли этиб белгиланганди, бироқ бугун Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо"га кириш бепул қилиб қўйилди. Мусобақанинг охирги 4 кунидаги баҳсларни эса ишқибозлар махсус платформа орқали чипта харид қилиб томоша қилиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Тошкент мундиали 14 кун давом этади. Турнирда 104 давлатдан 640 боксчи 13 вазнда 52 та медаль учун жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати “Ҳумо”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг