Мухлис Конорнинг бошига спиртли ичимлик идишини улоқтирди (видео)
Спорт
−
29 Май 2023
15631Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтган бокс оқшомида томошабин сифатида иштирок этди. Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак унинг бошига спиртли ичимлик идишини улоқтиргани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, ҳодиса шу йилнинг 20 май куни ирландиялик Кэти Тейлор ва британиялик Шантель Камерон ўртасидаги жанг вақтида содир бўлган.
Ўша куни Конорнинг ватандоши, бокс бўйича енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони ирландиялик Кэти Тейлор британиялик рақибаси Шантель Камеронга ўзига тегишли бўлган WBC, IBO, WBO, IBF, WBA ва The Ring камарларини бой бериб қўйди.
34 ёшли Макгрегор 2021 йилнинг июль ойидан бери октагонга чиқмади, у охирги марта UFC 264 мусобақасининг биринчи раундида Дастин Порьега техник нокаут билан ютқазиб қўйганди. Конорнинг ҳисобида 22 ғалаба ва 6 мағлубият бор.