Муқаддам судланган 76 ёшли отахон қамоқ жазосидан қутилиб қолди
3-саҳифа
−
19 Январь 2023
16664Сурхондарёда 76 ёшли отахон қонунга хилоф равишда мойжувозда ёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани учун судланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари текширув чоғида отахоннинг уйидан 15 килограмм пахта ёғи, 41 килограмм чигит маҳсулоти ва қўлбола жиҳозлар топган.
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш) билан жиноят содир этган, муқаддам судланган 76 ёшли шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.
Суд чоғида маълум бўлишича, судланувчи аввал ҳам худди шундай жиноятда айбланиб, унга 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бироқ у жазо тугашидан 11 ой олдин шартли равишда озодликка чиқарилган.
Суд отахонга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Аммо судланувчи суддан енгиллик сўраган ва унинг ёшини ҳисобга олиб, унга икки йиллик синов муддати берилган. Агар қоидабузарлик такрорланса, у тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинади.
Озода Чориева
LiveБарчаси