Муфтий кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни таклиф қиляпти
Олам
−
26 Сентябрь 2019
9746Москва муфтийси Илдар Алаутдинов Россияда кўпхотинлиликни легаллаштириш таклифини бермоқда. Унинг фикрича, Россия бўйлаб кўпхотинлиликни қонунийлаштириш эркакларнинг аёлларга нисбатан озчиликни ташкил этиши туфайли юзага келган бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳал қилади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Бундан аввал, Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси раҳбари шайх Равиль Гайнутдин мамлакатнинг мусулмон минтақаларида кўпхотинлиликни қонунийлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган эди. Унинг сўзларига кўра, кўпхотинлилик "40та жазман орттириб, улар ҳамда никоҳсиз туғилган фарзандлар олдида заррача масъулият юкини ҳис этмасликдан кўра" анча яхши.
Муфтий Алаутдинов Россияда аёллар сони эркакларнинг сонидан кўплигини ҳисобга олишни талаб қилмоқда. Федерал Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда аёллар эркаклардан 10 миллионга кўп.
“Бундан ташқари, Россияда “аёллар бева ёки ажрашган” ҳолатлар кўп. Кўпхотинлилик эса бир қатор ҳудудларда, масалан, Татаристон, Чеченистон ва Доғистонда мавжуд”, дейди у.
“Кўпхотинлиликни қонунийлаштириш аёллар ҳуқуқларининг кафолати бўлади. Ижтимоий нуқтаи назардан, бундай аёллар бугунги кунда мутлақо ҳимоясиздир”, дейди Илдар Алаутдинов.
Унинг таъкидлашича, бу масалалар фақат ваколатли органлар томонидан, мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
“Кўпхотинлилик – бу мураккаб тизим бўлиб, унда нафақат ҳуқуқларни, балки ҳар бир турмуш ўртоғининг мажбуриятларини ҳам ҳисобга олиш керак. Бу ҳолда эркакнинг зиммасида катта масъулият бўлади: бу моддий ёрдам, оилалар ўртасида бўш вақтни тенг тақсимлаш, болаларни тарбиялаш ва ҳ.к.”, дейди муфтий
LiveБарчаси