Мудофаа вазирлигининг собиқ мулозими 5 йилга қамалди

Жамият

image

Москва гарнизони ҳарбий суди жорий йилнинг 25 ноябрь куни Мудофаа вазирлигининг Давлат мудофаа тартибларини таъминлаш департаменти бошлиғининг собиқ ўринбосари, ўта йирик пора олишда айбланаётган истеъфодаги полковник Леонид Харламовни беш йилга муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм қаттиқ режимли колонияда ўталади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

“Суд Л.А.Харламовни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми “Ўта йирик миқдорда пора олиш” бўйича айбдор деб топди ва беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ режимли колонияда ўташга ҳукм қилди”, дея суд қаррорини судья Вадим Корчагин эълон қилди. 

Судланувчи “полковник” ҳарбий унвонидан ҳам маҳрум қилинган. Суд ундан мусодара қилинган 3 миллион рубль ва 2 миллион рублдан ортиқ мол-мулкни давлат фойдасига ҳал қилди. 

Суд ҳукм чиқаришда Харламовнинг айбига иқрор бўлганини ва тергов билан битим тузилганини, шунингдек, ташаккурномалар, давлат мукофотлари ва Суриядаги жанговар ҳаракатлардаги иштирокини ҳисобга олди. Уни 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин эди. Тергов билан келишувда суд унга максимал муддатнинг ярмидан кўпини тайинлай олмади. Томонлар баҳсида ҳарбий прокуратура вакили суддан зобитни етти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. 

Суд қарорига кўра, Харламов 2019 йилда умумий ҳомийлик ва компанияларни давлат шартномалари ижрочилари қаторига киритиш учун ҳар ой пора олган. Шу тариқа 2019 йилдан 2022 йилгача “Корпорация” акциядорлик жамияти “РИФ” Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Харламовга мунтазам равишда пора ўтказган, унинг умумий миқдори камида 6,52 миллион рублни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made