Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
20 Март 2019
8620Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига кўра, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Фарҳоджон Набижонович Ортиқов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони этиб Шарқий ҳарбий округига қарашли Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Дилшод Саъдуллоевич Чориев тайинланди.
LiveБарчаси