Мудофаа вазирлиги янги ЗРМни синаб кўрди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
4448Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани илк бор синовдан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Янги қурол Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида ўтказилаётган машғулотлар доирасида синаб кўрилди. Синовга Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлик қилди.
Маълумот учун, FD-2000 (Хунци-9 ёки HQ-9) — Хитойда ишлаб чиқарилган зенит-ракета мажмуаси бўлиб, самолётлар, қанотли ракеталар ва вертолётларни уриб тушириш учун мўлжалланган, узоқ масофага учувчи қурол. Максимал масофа 200 км, уриб тушириш баландлиги 0,5 – 30 км, ишга тушириш учун сарфланадиган вақт - 6 дақиқа, 200 км масофага учиш вақти – 2 дақиқа.
LiveБарчаси