Мудофаа вазирлиги Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича баёнот берди

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Афғонистон томонидан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат билан чегарадош Термиз шаҳридаги мудофаа объектларига ИШИД террористик гуруҳи ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида маълумотлар тарқалди. Президент Администрацияси раиси ўринбосари - Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ушбу хабарлар ёлғонлиги ҳақида баёнот берганди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам ҳолат бўйича баёнот билан чиқиб, чегарадаги вазият барқарор ва назорат остидалигини маълум қилди. Жумладан вазирлик баёнотида шундай дейилади: 

“Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз”.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Афғонистон чегараси

Баҳолаганлар

1348

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар