Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга 2 дона тилла ручка харид қилмоқда
Жамият
−
10 Июнь 2021
15288Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 15 миллион сўмлик иккита олтин қопламали ручка сотиб олмоқчи. Бу ҳақда давлат харидлари махсус ахборот порталидаги маълумотлар дарак бермоқда.
Вазирлик кеча, 9 июнь куни ҳар бири 15 миллион сўмлик “premium” тоифали олтин билан қопланган 2 та ручкага буюртма берган. Буюртма 9120353 рақами билан рўйхатдан ўтказилган. Қимматбаҳо ручкалар 10 кунда етказиб берилиши белгиланган.
Мудофаа вазирлигининг қимматбаҳо ручкага буюртма бергани маълум бўлгач, бу масала ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокама мавзусига айланди.
QALAMPIR.UZ вазирлик билан боғланиб, ҳолатга изоҳ сўраганда идора вакили тез орада ҳолат юзасидан расмий маълумот берилишини маълум қилди.
Камола Амирова
LiveБарчаси