Мудофаа вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Шунингдек, у Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Шухрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Ҳусанбаевич Мамажонов Қуролли Кучлар академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг