Мудҳиш ЙТҲда аёл ва унинг бир ёшга тўлмаган қизи вафот этди
Жамият
−
24 Апрель 2019
6197Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 03:30 ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Nexia” автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда “Nexia”нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилган.
Хабарда айтилишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қизалоқ вафот этган. Шунингдек “Nexia” ҳайдовчи А.А. ва йўловчиси Ч.Э.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь