Мудҳиш ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Жамият
−
06 Май 2019
4774Андижон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирилиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 5 май куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли Х.К. ўзининг Damas русумли автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада ҳаракатланиб келаётган Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли Ж.А. бошқарувидаги НОWO русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида Damas автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Шунингдек қолган йўловчилари, ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х.лар жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси