Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг нусхалари ягона базада сақланади
Жамият
−
23 Август 2022
4063Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда кеча, 22 август куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида низомда қайд этилган.
Мазкур Низом муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлашга қабул қилувчи ташкилотлар (депозитарийлар) томонидан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида (Ягона база) сақлаш тартибини белгилайди.
Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ягона базада қуйидаги муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари сақланади:
• адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
• драма ва сценарий асарлари;
• матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари;
• мусиқали драма асарлари;
• хореография асарлари ва пантомималар;
• аудиовизуал асарлар;
• рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва тасвирий санъатнинг бошқа асарлари;
• манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
• архитектура, шаҳарсозлик ва саҳна безаги санъати асарлари;
• фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
• география, геология хариталари ва бошқа хариталар, география, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;
• барча турдаги электрон ҳособлаш машиналари учун дастурлар.
Муаллифлик ҳуқуқи объектининг электрон назорат нусхалари Ягона базада муддатсиз сақланади.
Муаллифлик ҳуқуқи объектининг Ягона базага киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь