Мўъжиза сари 10 босқич: тўртинчи босқич — болалар кулгусининг мўъжизаси

Бизнес

image

Антуан де Сент-Экзюпери шундай деган: “Биз ҳаммамиз болаликдан келиб чиққанмиз ва бу ажойиб мамлакат ҳар биримизнинг қалбимизда сақланиб қолади.”

Фақат болалар мўъжизаларга чин дилдан ишониши, кичик нарсаларга қувониши ва чин дилдан кулиши мумкин! Ушбу мусобақада катталарнинг барчаси уларга ютқазади. Болалар бахти — ота-оналар бахтидир. Болалар кулгиси мўъжизавий хислатларга эга: у барча ташвишлардан чалғитади ва ҳар қандай касалликни даволайди. Бутун дунёдаги рухшунос ва педиатрлар табассум ва кулгининг фойдали хусусиятларини кашф этдилар ва амалда тасдиқладилар. Кичкинтойларнинг кулиши ҳам ўзлари учун, ҳам ота-оналар учун фойдали. 

Биз, болалар кулгусининг мўъжизасига тўла бўлган, бутун оила вақтдан завқлана олувчи ва катталар яна боладек кулишни бошлувчи мўъжизавий мамлакат барпо этмоқдамиз.


 
Family Entertainment Center (FEC) – бу бутун оилани бирлаштирадиган кўнгилочар марказ. Ажойиб ва қизиқарли жойлар билан тўлдирилган болалик ва қувончнинг икки қаватли ҳудуди. Бу ердан сиз барча ойингоҳларни синаб кўрмагунингизча кетишни хоҳламаслигингиз аниқ. Боулингни яхши кўрувчилар учун биз ушбу соҳада дунё бўйича етакчи QubicaAMF компанияси томонидан 6-та йўлак тайёрладик.  

Ўйин автоматларини хуш кўрувчилар Sega Corporation халқаро компаниясининг энг яхши созламалари, шунингдек C&С (Италия) автодромидан ва Hologate (Германия) компаниясининг VR-дан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бу ерда 1000 кв.м. майдонини эгалаган, севимли Pixel болалар ўйин майдончаси бўлади. Ўзбекистонда илк маротаба сизни ажойиб ёпиқ аттракционлар тўплами кутмоқда: Dropping Tower (баландлиги 18м), Frizbi (баландлиги 15м), Spinning Coaster, Cozmojet, жами 11-та аттракцион. Қизиқарли саргузаштлар орасида марказдаги кафелардан бирида қувватга тўлишингиз учун таммадди қилиб олишингиз мумкин.  


 
Энг қизиқ жой — бу ҳар бир болакай орзу қилган касбини ўзида синаб кўриши мумкин бўлган ҳақиқий касблар мактаби. Шоколад фабрикаси, ўт ўчириш пункти ва ўт ўчириш зонаси, тиббиёт маркази, супермаркет, новвойхона, банк, қурилиш майдончаси, журналистика — фарзандингиз энди ўт ўчирувчи бўлиши учун улғайишни кутишига ҳожат йўқ, биз унинг орзусини ҳозироқ амалга оширамиз.


 
FEC қадимий Миср ибодатхонаси шаклида бўлади, унинг улуғворлиги сизнинг тасаввурингизни ҳайратда қолдиради. Ичкарига кирганингизда, бир зумда турли оламларда ҳаракат қилишингиз мумкин: тропик ўрмон дунёси, космик дунё, Қадимги Миср. Бизнинг китобимиздаги бош қаҳрамон ўзи ҳоҳлаган мамлакат ҳақида ўйлаб, бирзумда ғаройиб танга билан қандай саёҳат қилганини эслайсизми? Сиз ҳам худди шундай қилишингиз мумкин. 

Қувноқ ва мамнун бола ҳар бир ота-онанинг мақсади.

Бизнинг мақсадимиз ва мукофотимиз болаларнинг кулгиси.

Биз ҳар бирингизни болалар кулгусининг мўъжизаси билан қамраб оламиз ва дунёни ёрқин ранглар-у қувончга тўлдирамиз!

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Family Entertainment Center FEC

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар