Муҳожир бошини ерга уриб, ўзини ўлдирди
Олам
−
16 Август 2022
14599Туркия ҳарбийлари Греция ҳукумати ноқонуний равишда Туркияга депортация қилмоқчи бўлган 107 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб олди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди
Қайд этилишича, 12 август куни Эдирна вилоятининг Греция билан чегарасида патрул гуруҳлари 108 нафар ноқонуний муҳожирни аниқлаган, улардан бири ҳалок бўлган. Ҳибсга олинганлар билан суҳбат чоғида эркак юнон ҳарбийларининг агрессив ҳаракатлари натижасида бошини ерга уриб ҳалок бўлгани аниқланган.
Ноқонуний мигрантлар соғлиғини текшириш учун шифохонага жўнатилган. Марҳумнинг жасади прокуратура буйруғи билан суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун Эдирнадаги Суд-тиббиёт экспертизаси институтига топширилган.
Туркия Мудофаа вазирлиги ҳам Грециядаги ноқонуний муҳожирларга муносабат акс этган видеони эълон қилди. Видеодаги одамлар 4 кун давомида озиқ-овқат ва сувсиз қолиб, пуллари, телефонлари ва бор нарсаларини мусодара қилганликларини айтишади. Мажбурий депортация пайтида уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинган.
Муҳожирлар ҳибсга олинган кундан бошлаб қамоқхонада сақланаётганларини айтишган. Уларга кўра, Греция ҳарбийлари қўлида бўлган юзлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида.
LiveБарчаси