Муҳаммадисо Абдулҳаиров масъуллардан газ ва “свет”га қўшиб қуёшни ҳам тўсиб қўйишни сўради (видео)

Маданият-санъат

image

Таниқли театр ва кино актёри Муҳаммадисо Абдулҳаиров совуқ об-ҳаво сабаб республикада кузатилаётган вазиятга ўз муносабатини билдирди.

“Яхши ўтирибсизларми? Ҳа, аҳволингиз яхши эмаслигини биламан. Сабаби бу Аллоҳнинг бир неъмати. Совуқ тушди, бу ҳам керакли нарса. Ерга маза, ҳамма ёқ қор. Барибир шукур деймиз”, дея бошлаган актёр ўз видео мурожаатини.

Шундан сўнг у масъулларга юзланар экан, бугунги вазият худди ибтидоий даврларга ўхшашини келтириб ўтган. 

“Баъзан иккиланиб қоламан: нечанчи асрда яшаётганимизни эсимдан чиқариб қўяман. III асрми ҳозир ё IV аср?  Ёки V асрда яшаяпмизми? Эслолмаяпман. Сабаби ўша пайтлари ҳам шунақа ўтирилган”, деган актёр ўзининг уй ичида бош кийим, куртка ва чопон кийиб олганига ишора қилиб. 

Муҳаммадисо Абдулҳаиров ўша пайтда ҳам уйларда “свет”, газ, интернет, умуман ҳеч қандай цивилизация бўлмаганини айтиб, бугунги кундаги Ўзбекистон аҳолисини ҳам ўша даврдаги инсонларга ўхшатган. 

“Зўр, гап йўқ! “Свет”, газ йўқ. Мен сизларни яхши кўраман! Давом этинглар, жуда ҳам эсда қоларли ишлар бўляпти. Халқнинг дуосига қоляпсизлар. Раҳмат сизларга. 

“Свет”, газ бизларга керак эмас. Биз маза қилиб ўтирибмиз. Иложи бўлса мана бу Қуёшни ҳам тўсиб қўйсангиз, зўр бўларди. Қуёш ҳам керак эмас бизга”,  деган у заҳарханда билан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг