Муҳаммад Алининг набираси профессионал боксда дебют қилади
Олам
−
21 Июнь 2021
6568Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг набираси Нико Али Уолш ўзининг профессионал дебют жангини 14 август куни ўтказади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Америка промоутерлик компанияси (Top Rank) томонидан ташкил этиладиган жангда Уолш Эндрю Молони ёки Жошуа Франкога қарши рингга чиқади.
Маълум бўлишича, Муҳаммад Алининг набирасига Top Rank раҳбари, америкалик ҳуқуқшунос Боб Арум промоутерлик қилади. У 1966 йилда Нико Али Уолшнинг бобоси Муҳаммад Алининг биринчи жангни ташкил қилган.
“Мен аниқ биламанки, бобом Боб Арумдан бошқа ҳеч қандай промоутер билан бирга ишлашимни хоҳламаган бўларди. Дон Кинг менинг бобом ва Майк Тайсонга қандай муносабатда бўлганини кўргансиз, кўп одамларга боксда ишониб бўлмайди. Боб Арум нафақат боксда, балки умуман бизнесда ҳурматга сазовор инсонлардан бири. Мен ҳар доим Top Rank’нинг бир қисми бўлишни истайман”, дейди Муҳаммад Алининг набираси.
Нико Али Уолшни ушбу жангга оғир вазн чемпиони Тайсон Фьюрининг мураббийи ШугарХилл Стюард тайёрламоқда. Ўз навбатида мураббий Муҳаммад Алининг набирасини ҳақиқий истеъдод эгаси эканлигини айтган.
Маълумот учун, Нико Али Уолш ўзининг Twitter cаҳифасида дебют жанги 2020 йилнинг охирларида бўлишини айтган эди. Лекин пандемия сабабли ушбу жангнинг вақти ўзгарган.
Исломжон Омонжонов
LiveБарчаси