Муҳаммад Алини мағлуб қилган боксчи вафот этди

Спорт 11239
image

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Леон Спинкс 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “BoxingScene” портали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, унинг ўлимига саратон сабаб бўлган. Бундан беш йил олдин унга простата саратони ташхиси қўйилган.

Спинкс – 1976 йилги Олимпия чемпиони. 1978 йил февраль ойида афсонавий Муҳаммад Али устидан қозонилган шов-шувли ғалаба унга шуҳрат келтирдган. 36 ёшли Али кариерасини ушбу жанг билан якунлашни режалаштирган, у осон ғалабага умид боғлаган ва деярли машқ қилмаган. Аммо охир-оқибат, профессионал боксдаги саккизинчи жангини ўтказаётган Спинкс ғалаба қозонган.

Қасос олиш учун Али карьерасини якунлаш тўғрисидаги қарорини ўзгартирган, яхши тайёргарлик кўрган ва ўша йилнинг сентябрь ойида ҳакамларнинг бир овозли қарор билан Спинксни ишончли тарзда мағлуб этган.

Шундан сўнг, Спинкс яна бир неча йилни юқори даражада ўтказди, 1981 йилда у WBC камари учун курашда Ларри Холмсга нокаут билан ютқазди, аммо алкоголь ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар туфайли унинг карьераси тезда пасайишни бошлади. Ҳаммаси бўлиб, Спинкс профессионал рингда 46 та жанг ўтказган, унинг ҳисобига 26 ғалаба (14 нокаут), 17 мағлубият ва 3 дуранг ёзиб қўйилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 465
Рейтинг: 3
t
×