МСК сайлов натижалари ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди
Local
−
25 October 2021 10350 1 minute
Халқаро оммавий ахборот воситаларида кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайлови натижаларига оид хабар тарқалди. Унга кўра, сайловда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 90 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Хабарларда бошқа номзодлар қанча овоз олгани ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Матбуот котиби Жалолиддин Усмонов мазкур хабарларга муносабат билдирди.
“Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинганлиги ҳақида хабар тарқатилмоқда. Бу хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди”, дейилади МСК вакили хабарида.
У Президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16.00 да Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинишини яна бир марта эслатган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August