Қанча сайловчи Мирзиёевга овоз берган? МСК якуний натижаларни эълон қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси қарорида белгиланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан президентлик сайловлари бўйича якуний натижалар эълон қилинди. Унга кўра, сайловда жами 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи қатнашган (80,4 фоиз).

Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони – 4 миллион 47 минг 358 тани ташкил қилган.

Овоз беришда иштирок этган сайловчилар томонидан ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони қуйидагича:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимога – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломурадовга – 670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодировга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи ёқлаб овоз берган.

Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сони – 39 минг 443 тани ёки 0,24 фоизни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг