Моуринью Абраxамни “кўкларга кўтарди”
Спорт
−
21 Март 2022
4372Кеча, 20 март куни Италия А Сериясининг 30-туридан ўрин олган "Лацио"га қарши учрашувда 3:0 ҳисобида "Рома" зафар қучди. Ушбу баҳсда “бўрилар”нинг англиялик ҳужумчиси Тэмми Абраxам иккита гол муаллифига айланди.
Тэмми нафақат голлар урди, балки ажойиб прессинг ҳам қилди ва тўп учун аъло даражада курашди.
“Рома” устози Жозе Моуринью “Football Italia” нашрига берган интервьюсида Абрахамдан кўп нарса талаб қилиши, чунки унинг кўп ишларга қодирлигини билиши ҳақида гапирди.
“Кеча ҳақиқатан ҳам ўзгача кун бўлди. “Рома” ҳамма нарса устида ишлаётган ва тайёрланаётган жамоадек туюлди. Йигитлар юқори даражага чиқишди. “Лацио” иккинчи бўлимда яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қилди, Рим дербисида ғалаба қилиш керакигини англаб курашди. Аммо улар ҳеч қачон бизнинг ғалабамизга таҳдид солмади. Сабаби, менинг шогирдларим яхши ишлади ва рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Биламан, Абраxамда бундан ҳам кўпроқ натижалар қайд этиш учун имконият бор.
Кеча Тэмми нафақат голлар урди, балки рақибга ажойиб прессинг уюштирди ва ҳар битта тўп учун курашди. У “Витесс”га қарши ўйинда бундай ишларни қилмаган эди. Мен Тэммидан кўп нарсани талаб қиламан, чунки унинг қўлидан кўп иш келиши мумкинлигини биламан. Гап фақат голларда эмас, Тэмми ҳар ўйинга шундай муносабат билан ёндашиши керак”, деган Моуринью.
Маълумот ўрнида, “Рома” Италия А Сериясининг жорий мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 51 очко жамғарди. Бу орқали римликлар мусобақа жадвалида 6-ўрини эгаллаб турибди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси