Моуриньо “Реал”га қайтиш учун 10 та шарт қўйди

Спорт

image

“Бенфика” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал Мадрид”га қайтиш масаласида клуб раҳбарияти олдига ўнта талаб қўйди. Бу ҳақда “ESdiario” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Флорентино Перес ва Моуриньонинг агенти видеомулоқот ўтказган. Бироқ португалиялик мутахассис фақат барча шартлари бажарилган тақдирдагина жамоани бошқаришга рози бўлишини билдирган.

Нашр маълумотига кўра, Моуриньо фақат икки йиллик шартнома имзолашга тайёр. Шунингдек, у жамоа таркиби устидан тўлиқ назоратни қўлга киритишни истамоқда. Мураббийнинг режаларида етти нафар футболчи, жумладан Давид Алаба, Дани Карвахаль ва Фран Гонсалес ўрин олмаган.

Моуриньо “Реал Мадрид”га ўз мураббийлар штаби билан қайтишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, у клубнинг амалдаги бош мураббийи Альваро Арбелоа билан ишлашга ҳам тайёр. Португалиялик мутахассис жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг клубда қолишини муҳим деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, Моуриньо асосий жамоа ишлари бўйича матбуот билан алоқаларни шахсан назорат қилишни, футболчиларнинг тиббий ҳолати бўйича иккинчи тиббий хулоса олиш имкониятини ва клубнинг АҚШ ҳамда Осиё бўйлаб ёзги тижорий сафарларини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, у клубдаги фаолияти давомида Флорентино Перес ягона алоқа шахси бўлишини истаган.

Маълумот учун, 63 ёшли Жозе Моуриньо аввалроқ “Реал Мадрид”ни 2010-2013 йиллар оралиғида бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионлиги, Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Флорентино Перес “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг