Mountain Dew бренди матбуот хизмати тадбирда юзага келган вазиятга изоҳ берди

Бизнес

image

Mountain Dew брендининг Ўзбекистондаги матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га 15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ўтказилган тадбирда юз берган ҳодиса юзасидан изоҳ берди.  

Қайд этилишича, қизларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари акс этган ҳаваскор видеонинг Mountain Dew бренди тақдимотига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу видео ушбу бренднинг рекламаси эмас. 

“Бу тадбирда қатнашган ишчи гуруҳи таркибидаги бу қизлар агентлик орқали фақатгина маҳсулотни намойиш қилиш учун жалб қилинган. 

Ушбу видеони тасвирга олган ва тарқатган шахсларнинг кимлиги бизга маълум эмас ва уларнинг бу тадбирга ҳеч қандай расмий алоқаси йўқ”,  дейилади Mountain Dew брендининг Ўзбекистондаги матбуот хизмати изоҳида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг