“Мотоциклчи қиз” 3 суткага қамалди
3-саҳифа
−
14 Октябрь 26794
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида кўчада “калитга калит” деб машиналар билан пойга ўйнаган 25 ёшли қиз И.Т. 3 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжатлари билан танишди.
Қайд этилишича, 2000 йилда туғилган И.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-10-моддасининг (Йўл безорилиги) 2-қисми, 194-моддасининг (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми, 135-моддасининг (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми ва 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Шунга кўра, унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-10-моддасининг 2-қисми билан, шу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида – 10,3 млн сўм жарима жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, 2003 йилда туғилган Ш.О. ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-10-моддасининг 1-қисми, 194-моддасининг 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, унга Ўзбекистон Республикаси 128-10-модданинг 1-қисми билан 1 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида – 10,3 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
Блогер тармоқдаги сторисида “калитга калит” пойга ўйнаб, болларнинг калитини олиб қўйгани учун чақиришганини айтган.
“Тунда безорилик қиляпсиз, ёшларни қиморга тарғиб қиляпсиз деб, калитга калит деб пойга ўйнаш – бу қиморга тарғиб қилиш экан. Билмагандим, энди билиб олдим. Мотоциклни “штрафной”га қўйишди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ онлайн қиморни реклама қилган блогерлар жавобгарликка тортилганди.
Live
Барчаси