Москвадан Самарқандга репатриация қатновлари йўлга қўйилади

Жамият 5606
image
-

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси жорий йилнинг 29 мартидан 30 апрелга қадар ҳафтада икки маротаба душанба ва жума кунлари Москва шаҳридан Самарқанд шаҳрига репатриация қатновларини бажаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Москва (Внуково) – Самарқанд учиш вақти соат 00:05, етиб келиш вақти соат 06:05 қилиб белгиланган.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайти, “Uzbekistan airways sales” ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 391
Рейтинг: 3
t
×